Рим маъмурияти Колизей биноси ёнида туриб ва ўзи билан бирга суратга тушишни таклиф қилувчи гладиаторларга ўхшаб кийиниб олган аниматорларни сайёҳларнинг киссалари тунаб кетилиши ҳолатлари кўпайиб кетгани сабабли тақиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда The Local.

Охирги вақтда Римга келувчи сайёҳлар картмонлари ва қўл юклари йўқолиб қолаётганидан шикоят қила бошладилар. Аниматорлар "гладиаторлар билан суратга тушишни" таклиф қиладилар ва суратга тушиш вақтида ҳеч нарсадан бехабар сайёҳларни "шип-шийдон" қилишади.

Шаҳар маъмурияти бундай фаолиятни тақиқлашга фармон қилди. Ҳужжатда айтилишича, тақиқлов "жамоатчилик тартибини сақлаш" ва шаҳарнинг "маданий, бадиий ва ҳайкалтарошлик меросини муҳофаза қилиш" мақсадида киритилган. Қоидабузарлар 400 евролик жарима билан жазоланадилар.

Шунингдек, Рим раҳбарияти рикшаларни ҳам тақиқлаб қўйди, чунки шаҳар марказида исталган, жумладан педаль ёки электродвигателлар ёрдамида ҳаракатлантирилувчи транспорт воситалари тақиқланган.