Россиянинг Ханти-Мансийски яқинида юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисасида 10 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди ТАСС ахборот агентлиги. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қурбонлардан 9 нафари болалар бўлган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, Ханти-Мансийск-Тюмень трассасида автобус, юк машинаси ва иккита енгил машина тўқнашиб кетган. Маълум қилинишича, яна 20 киши жабрланган.

Автобусда нефтеюгансклик ёш спортчилар кетаётган бўлган. Улар акробатика бўйича мусобақалардан қайтаётган бўлганлар.

Маълумотларга кўра, Ханти-Мансийскда 4 декабрь эрталаб яна битта йирик ЙТҲ юз берган. Бу автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлган ва яна 10 киши жароҳат олган.

Иккала ЙТҲ жойига ҳам кўплаб тез тиббий ёрдам бригадалари юборилган.