Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига Президент сайлови бўйича соат 6:00да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ахборотига кўра, соат 18:00гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 81 фоизидан ортиғи ёки 16,6 миллиондан ортиқ сайловчи овоз бериб бўлди.

Сайлов жараёни соат 20:00гача давом этади.