Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига Президент сайлови бўйича соат 6:00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.

Соат 10:00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 5 миллион 207 минг 914 нафари, яъни, 25,72 фоизидан ортиғи овоз бериб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сайловда давомат 33 фоиздан ошса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади. Лекин одатда сайлов натижалари сайлов ўтгандан сўнг 1 сутка ичида эълон қилинади.

Сайлов натижалари расман эълон қилингач, 2 ой ичида янги президент инаугурацияси ташкил этилади. Давлат раҳбари ҳар бири 5 йил муддатдан икки маротабадан ортиқ сайлана олмайди.

Овоз беришлар соат 20:00гача давом этади.