Таиландда янги қирол Маха Вачиралонгкорни ҳақорат қилганлик учун биринчи ҳибсга олиш ўтказилди. Ҳибсга олинган "Дао дин" талабалар ҳаракати иштирокчиси Ятупат Бунпаттаракса бўлди, у фейсбукда Таиланднинг янги ҳукмдори ҳақидаги мақола билан бўлишган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда

Мақолада янги қиролнинг шахсий ҳаётидаги мавзу кўтарилган ва у ўз рафиқалари билан уч марта ажрашгани таъкидлаб ўтилган. Вачиралонгкор 1 декабрда тахтни эгаллади ва талаба Таиланднинг янги қиролини ҳақоратлагани учун жазо оладиган биринчи талаба бўлиши мумкин.

"Дао дин" талабалар ҳаракати 2014 йилдаги тўнтарувдан кейин Таиландда ўрнатилган ҳарбий диктатурага қарши чиқади. Ташкилот ўз фаолининг озод қилинишини талаб қилмоқда. Талаба аввал ҳам мамлакатдаги ҳарбий тузумни танқид қилгани учун ҳибсга олинганди.

Маха Вачиралонгкорн отаси, Таиланднинг собиқ қироли Пхумипон Адульядет 2016 йил октябрдаги вафотидан кейин тахтни эгаллади. Собиқ қирол 70 йилдан кўпроқ вақт тахтни эгаллаган. Таиландда қиролни ҳақоратлаганлик учун 3 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.