Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2002 ва 2004 йилларда туғилган футболчилар ўртасида “Supermokh Cup 2016” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Беллашувлар 11-19 декабрь кунларига белгиланган бўлиб, унда Тошкентнинг “Спартак” футбол клуби вакиллари ҳам иштирок этади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, пойтахтлик футбол усталари хорижда бўлиб ўтаётган қатор турнирларда муносиб қатнашиб келмоқда. 

Малайзиядаги мусобақада “Спартак-2004” футболчилари “С” гуруҳида қатнашиб, Малайзия, Жанубий Корея ва Хитой клубларига қарши тўп суришади. Турнирдаги илк беллашувда вакилларимиз “Малайзия шерлари”га қарши майдонга тушишса, кейинги учрашувда “Гуанчжоу Эвергранд” билан куч синашадилар. Турнирнинг учинчи турида эса Кей Лига академияси билан тўқнаш келишади.

“Спартак” (Тошкент) жамоасига Малайзиядаги халқаро мусобақада омад тилаб қоламиз.