Ўзбекистонда сайлов: Сайловчилардан интервьюлар

Ўзбекистон 04 Декабрь 2016 5363

Бугун Ўзбекистонда Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Кун.uz мухбири сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларнинг кайфияти билан танишди.

Шукрилло Сўфиев, актёр:

Мана бугун 4 декабрь Ўзбекситон Президентлик сайлови куни. Биз оиламиз билан бирга ўз номзодимиз учун овоз бергани келдик. Сайлов жарёни жуда чиройли ўтмоқда. Ўйлайманки, ушбу кун ватанимиз учун тарихий воқеага айланади. 

Мафтуна Норбоева, талаба:

Бугун мен илк бор сайловда иштирок этмоқдаман. Тўғриси, ҳаяжонларим чексиз. Мени совғалар билан илиқ кутиб олишди. Сайловда барча фуқаролар эркин овоз бериш ҳуқуқига эгалиги мени қувонтирди.

Собирова Шоҳида:

Мен ушбу маҳаллада 45 йилдан бери яшаб келаман. Бугун набираларим, фарзандим билан бирга овоз беришга келдим. Ўзбекистон келажаги учун муносиб бўлган номзод учун овозимни бердим. Бугунги сайлов жараёни байрам руҳида ўтмоқда. Яқинлар, қўшнилар билан дийдор кўришиш бахтига муяссар бўлдик.

Каримов Сардор, сайлов кузатувчиси:

Мен Хадра маҳалласидаги 516 сайлов участкасида кузатувчи вазифасини бажаряпман. Участка одамлар билан гавжум. Барча жараён қонуний тарзда амалга оширилмоқда. Одамлар ўз номзодларига овоз беришмоқда.

Юртимизда айни дамда сайлов жараёни қизғин давом этмоқда. Ҳар бир сайлов участкаларида ватанимиз мадҳини куйловчи қўшиқлар, миллий оҳанглар жаранг сочмоқда.

Кўпроқ янгиликлар