«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 14-турида «Челси»га қарши кечган ўйиндан кейин рақиб жамоа футболчилари билан хайрлаша туриб, кўклар таркибидаги испаниялик футболчилар Сеск Фабрегас ва Сесар Аспиликуэтани кўрмаганга олди.

Финал ҳуштаги янграганидан кейин Гвардиола майдонга чиққан ва ўз жамоаси футболчиларига ўйин учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг қўлини сиқиб чиққан. Шу жойда бўлган Фабрегас ўзининг «Барселона»даги собиқ бош мураббийига қўл узатган, аммо Гвардиола намойишкорона уни менсимай ўтган. Шунингдек, бошқа бир испаниялик футболчи Аспиликуетанинг қўли ҳавода қолган. Уни хижолатда қолдирмаслик учун мезбонлар ҳимоячиси Александр Коларов унга қўл узатган.

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг охирги дақиқасида Серхио Агуэро Давид Луис билан тўқнашгач, майдонда зиддият юзага келди. Футболчилар тўпланиб турганида аввалига Фабрегас Фернандиньонинг юзига шапатилади, бунга чидай олмаган бразилиялик футболчи Фабрегасни турта бошлади. Унинг ҳаракатларини кўриб қолган ҳакам Энтони Тэйлор эса испаниялик футболчини эмас, Фернандиньони жазолади - қизил карточка.