Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-9, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.