Бир мультфильм учун 8 та “Оскар” олган ижодкорнинг панада қолган сирлари

Маданият 05 Декабрь 2016 16873
Фото: Getty Images

Уолт Дисней “Оскар” мукофотини қўлга киритиш бўйича рекордчи (25 та ҳаётийлик вақтида, 1 та ўлимидан сўнг), 111та фильм режиссёри, жаҳон мультипликация классикаси асосчиси, шунингдек, The Walt Disney Company медиаконгломерати тамал тошини ташлаган инсон ҳисобланади. Аммо барча ҳам мана шу фактлар ортида яширинган тарихни билавермайди. Бугун унинг туғилганига 115 йил бўлди.

Фото: Getty Images

Уолтда рассомчиликка нисбатан муҳаббат олис болалик вақтларига тўғри келса-да, аммо у дарров ўз эътиборини мультипликацияга қаратмади. У 16 ёшида ўқишни ташлади ва армия сафига бориб қўшилишни истади. Аммо уни армияга қабул қилишмади ва у Биринчи жаҳон уриши даврида Францияда бўлди, Халқаро Қизил Хоч ташкилотида автомобиль ҳайдовчиси бўлиб ишлади. Шундан сўнг The Kansas City Star газетасида иллюстратор сифатида фаолият юритди. У киноагентликлар учун реклама роликлари чизиб берар эди. 1921-23 йилларда фаолият кўрсатган ўзининг илк иши Laugh-O-Gram анимация студиясини очди. Ўшанда Дисней карикатурачи Аб Айверкс билан танишди.

Дисней 1923 йилда акаси Рой билан Лос-Анжелесга жўнайди ва у ерда Disney Brothers студиясини очади. Ўшанда илк Микки Маус дунё юзини кўради. Айнан у Диснейга биринчи “Оскар”ни олиб келади (1932).
Персонаж илк марта экранга “Телба аэроплан” қисқаметражли картинасида пайдо бўлади (Plane Crazy, 1928 год).

1946 йилда Микки Маусга Диснейнинг ўзи овоз берган, деб ҳисоблашади. Персонажнинг аввалги версиясида у қўлқопсиз тасвирланган. Унинг номи эса Мортимер Маус бўлган. Кунлардан бирида Диснейнинг рафиқаси Лиллиан Баундс турмуш ўртоғига бу ном бир сичқон учун жуда жарангли эшитилар экан, деб қочирим гап қилганидан сўнг, сичқоннинг номи ўзгартирилган.

Фото: Getty Images

Дисней компанияси рамзига айланган қаср сурати кўчирилган бўлиб, ҳақиқий қасрнинг ўзи XIX асрга тааллуқли ва у Бавариянинг (Германия) жануби-ғарбида жойлашган. Номи Нойшванштайн (Neuschwanstein).

Фото: Getty Images

Дисней ўзининг қисқаметражли фильмлари учун 1933 йилдан то 1940 йилга қадар саккиз марта “Оскар” мукофотини қўлга киритди.

"Оппоғой ва етти гном" (1937) студиянинг илк тўлиқметражли фильми бўлди. Бунинг учун Дисней саккизта "Оскар"ни: биттаси тўлиқметражли фильм учун ва еттита рамзий маъно учун (гномларнинг ҳисобида) тақдим этишди.

Фото: Getty Images

1940 йилда "Оскар"ни кино санаътида овоз сифатининг яхшиланишига хизмат қилгани учун "Фантазия" мульфильми қўлга киритади.

Фото: Getty Images

Диснейнинг айрим “ғалати” ишлари ҳам "Оскара"га муносиб кўрилган. Буларга "Фюрернинг юзи" (Der Fuehrer’s Face, 1942) ва "Тюленлар ороли" (Seal Island, 1948) ҳужжатли фильмлари ёрқин мисол бўла олади.

Унинг айрим ишлари вафотидан 10 йил ўтиб, катта экранларда пайдо бўлди (1966). Мультипликаторнинг жияни Рой Эдвард Дисней ёрдамида Destino ("Тақдир", 2003) картинаси намойиш этилди. Бу Дисней ва Сальвадор Далининг ҳамкорликдаги иши эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар