Британия ҳукумати Brexit оқибатларини олиш мақсадида 643 млрд долларни мамлакат инфратузилмасини модернизация қилишга сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамасининг расмий сайтида маълум қилинган.

Буюк Британия ҳукумати қиймати 634 млрд доллар бўлган лойиҳага тааллуқли айрим ҳужжатларни эълон қилган. Унда қувурларга сармоя ажратишга бағишланган ҳужжатларни ҳам кўриш мумкин.

Шунингдек, лойиҳа ўз ичига Темза ўзанида тоннель қуриш, Англия шарқидаги А14 трассасини модернизация қилиш ишларини олиши ҳам ойдинлашган.

Буюк Британия ҳукуматининг ҳисоблашича, замонавий инфратузилма аҳолини Brexit оқибатларига дуч келмасликка ёрдам беради.