«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фернандиньо «Челси»га қарши ўйинда Сеск Фабрегас билан юзага келтирган можароси учун жазоланадиган бўлди.

«Шаҳарликлар» расмий сайти берган хабарга кўра, яримҳимоячи Англия футбол ассоциацияси томонидан учта учрашувга четлаштирилган. Натижада «Ферна» АПЛ доирасидаги «Лестер» (10 декабрь), «Уотфорд» (14 декабрь) ва «Арсенал»га (18 декабрь) қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Бразилиялик хавбек фақатгина 26 декабрь куни «Ҳалл Сити»га қарши учрашувда сафга қайтиши мумкин бўлади.