Замонавий болалар ва ўсмирларнинг аксарияти кўчада ўтадиган ўйинларга вақтларини жуда кам ажратишмоқда. Бу хавфли, чунки қуёш нуридан етарлича баҳраманд бўлмаслик, кўриш қобилиятига жиддий зарар етказади. The Daily Mail нашрининг Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби вакили маълумотига асосланиб ёзишича, ультрабинафша нурларининг В-спектрдаги ҳаракати миопия (узоқни кўра олмаслик) касаллигининг хавфини камайтиради.

Энг асосийси ёшлик вақтини қуёш нурлари остида кўпроқ ўтказиш керак. Бу кўриш қобилиятини кесайганда ҳам сақлаб қолишга имкон беради. Олимлар миопияни ўрганиш учун 65 ва ундан катта ёшли бўлган 4000 нафарга яқин одам устида тадқиқот олиб боришди. Улар кўнгиллиларнинг кўриш даражасини текширишди, қонларидан намуна олишди ва инсон ҳаёти билан боғлиқ сўровномалар ўтказишди. 

Барча омиллар ўрганиб бўлингандан сўнг, миопияга чалинган 371 кишилик, 2797 киши эса соғлом кишилар гуруҳи қолди. Тадқиқотлар натижасида шу нарса аён бўлди-ки, ультрабинафша нурлари 14-19 ва 20-39 ёшда узоқни кўра олмаслик хавфини пасайтиришга хизмат қилар экан.