Испанияда кичик самолёт ҳалокатга учраши оқибатида 4 киши, жумладан 2 ёш бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда El Pais нашри.

Таъкидланишича, самолёт Мадриддан Португалияга учиб кетаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қулагандан кейин ёниб кетган. Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.