Италияда конституцион ислоҳот бўйича референдумдан сўнг овозларни ҳисоблаш жараёни якунланди

Жаҳон 05 Декабрь 2016 1909
Фото: Reuters

Италиядаги референдум натижалари конституцион ислоҳотга қарши бўлганлар 20 фоиз овоз фарқи билан ғалаба қозонганлигини кўрсатди. 

Якшанба куни ўтказилган конституцион референдум Италияда Маттео Ренци ҳукумати томонидан 2014 йилда таклиф этилган конституцион ислоҳот билан боғлиқ эди. Ҳукумат қонун лойиҳаси Республика Сенатининг Италия давлат ҳукумати органлари тизимидаги вазифа ва ўрнини ўзгартиришни мақсад қилган. У миллий парламентда икки йил кўздан кечирилиб, 12 апрель куни якуний тасдиқдан ўтди. Парламент томонидан тасдиқланган ислоҳот Конституцияни қайта кўриб чиқишни ўз ичига олган бўлиб, у референдумга чиқарилиши лозим эди.

Италия ИИВ маълумотларига кўра, “йўқ” жавоби сайловчиларнинг 59,11 фоиз овозини олган бўлса, “ҳа” жавобига 40,89 фоиз кишилар ўз овозини берди. Мамлакат ҳудуди ва унинг ташқарисидаги референдумда иштирок этганлар миқдори 65,47 фоизни ташкил қилди.

Референдум натижалари билан ўзининг сиёсий тақдирини боғлаган Ренци мағлубият учун барча масъулиятни ўз бўйнига олди ва сешанба куни Италия президенти Серджо Маттареллега истеъфога чиқиш ҳақида мурожаат қилишини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар