Италия Асосий қонунини ислоҳ қилишга қаршилар сайловда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда, RaiNews24 телеканали IPR-Marketing ва Istituto Piepoli томонидан ўтказилган экзит-пол натижаларига таянган ҳолда хабар қилинмоқда

Ислоҳот ўтказиш режасига «йўқ» деб жавоб берганларнинг тахминий сони 54-58 фоизни ташкил этади. 42дан 46 фоизгача бўлган сайловчилар ўз розиликларини билдиришган. 

Референдумда овоз бериш учун очилган сайлов участкалари кечки 23:00гача фаолият кўрсатган. Хабарларга кўра, сайловчиларнинг 57 фоизи овоз бериш жараёнида қатнашган. 

Ҳукумат қонун лойиҳаси мамлакат сенати ваколат ва вазифаларини ўзгартиришни ҳам кўзда тутади. У миллий парламентда муҳокама қилинган ва 12 апрелда тасдиқланган эди. 

Бундан ташқари, Италия бош вазири Маттео Ренци ислоҳотларга қаршилар ғалаба қозонгудек бўлса, истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.