Кения полицияси кам ойлик маошлари ва талабга жавоб бермайдиган меҳнат шароитларига қарши норозилик намойишида иштирок этган шифокорларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Бу ҳолат мамлакат пойтахти Найроби шаҳрида юз берган, деб хабар беради Рейтер агентлиги гувоҳларга таяниб.

Намойишда қатнашган тиббиёт ходимлари душанба куни соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси ёнида йиғилишган. Улар ҳукуматдан 2013 йилги келишув шартларини бажаришни ва давлат ташкилоти шифокорларининг ойлик маошларини оширишни талаб қилишмоқда.

Кениядаги давлат касалхоналарида ишловчи амалиётчи шифокор-фармацевтлар ва тиш шифокорлари иттифоқи аъзолари пойтахтнинг бошқа қисмига йўл олишган.