Керри Трампга хорижий етакчилар билан боғланишдан аввал маслаҳат сўрашни тавсия қилди

Жаҳон 05 Декабрь 2016 5126
Фото: © AP

АҚШ давлат котиби Жон Керри АҚШнинг президенти этиб сайланган Дональд Трампга хорижий етакчилар билан боғланишдан аввал Давлат департаментига мурожаат қилишни тавсия қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.     

"Унинг аввалги мулоқотлари олдидан биз билан бирор марта боғланмаган. Ўйлашимча, маслаҳат сўраш, қилиш ёки қилмаслик – бу бошқа масала. Бу аҳамиятлидир, унга муайян масалаларнинг жорий ҳолатини билиб олишни маслаҳат қиламан", деб тавсия қилди Керри Трампга.

Аввалроқ Washington Post Трамп Тайвандан билдирилган "табрик қўнғироғига" жавоб бериб ортиқча "бош оғриғи" қилганини ёзганди. 

Нашрнинг таъкидлашича, Трампга қарши чиқувчилар ишора қилаётган асосий муаммо шундаки, "кескин ва жуда сергап Трамп" нозик дипломатияни эплай олмайди.

 

Кўпроқ янгиликлар