Қоҳира “дабдаба буюмлари”нинг кириш божини 40-60 фоизга оширди. Рўйхатга 320 буюм кирган. Бу ҳақда ТАСС Мисрнинг “Ал-Аҳрам” газетасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Савод ва саноат ҳамда молия вазирлари Тариқ Кабил ва Амр ал-Гархининг хабар беришларича, юқори миқдордаги божларни киритиш Мисрга олиб кирилаётган маҳсулотлар импортини қисқартириш ва миллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган.

“Вазият импорт ҳажмини қисқартириш ва миллий ишлаб чиқарувчини Мисрнинг бошқа мамлакатлар билан халқаро савдо келишувларига зиён етказмаган ҳолда рағбатлантиришни талаб қилди”, - дея таъкидлашган вазирлар.

Амалдорларнинг айтишича, олиб кирилувчи божларнинг оширилиши давлат ғазнаси даромадини 338 миллион долларга ошириш имконини беради.

Аввалроқ, Миср нефть-газ соҳасига 30 миллиард доллар миқдоридаги сармояни жалб қилиш ниятида экани хабар берилганди.