Жанубий Корея парламенти рақамли ўйин саноатига ёрдам беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, компьютер ёки мобил қурилмалардаги ўйинларда ёрдам берувчи (эймботлар, скриптлар ва ўйиндан фойдаланиш шартларида назарда тутилмаган барча шу каби дастурлар)ни ишлаб чиқиш ёки тарқатиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 43 минг доллар миқдоридаги жарима билан жазоланиши мумкин. 

Айтиш жоизки, Жанубий Кореяда киберспорт жуда кенг тарқалган. Шу сабабли, мамлакат қоидабузарлар билан жиддий курашишга бел боғлаган кўринади. Ушбу қонун қабул қилинса, дунё бўйлаб мавжуд читерлик дастурлари сони кескин камаяди. Чунки, бу каби дастурларни ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти айнан Жанубий Кореяда жойлашган.