АҚШнинг Окленд шаҳрида ёнғин юз берган тунги клубда қидирув ишлари тўхтатилди, чунки ўт ўчирувчилар ёнғин юз берган бинони хавфли деб топдилар, деб хабар бермоқда KRON 4.

Окленддаги тунги клубдаги ёнғин 3 декабрда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин юз берган вақтда бинода 50-100 киши бўлган. Ёнғин сабаби ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда.   

Охирги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 33 киши ҳалок бўлган. Маълум қилинишича, ҳозирда 8 жасаднинг шахси ўрнатилган. 

Окленд ёнғин хизмати раҳбари Мелинда Дрейтоннинг айтишича, қутқарувчилар бинонинг 70 фоизини текшириб чиқишган.

Ёнғин юз берган бино омборхона сифатида таснифланган ҳамда ёнғинга қарши тизим билан жиҳозланмаган бўлган.