OnePlus компанияси ўзининг янги смартфонини 2017 йилда чиқаради

Технология 05 Декабрь 2016 5651

OnePlus компанияси OnePlus 4 қурилмасини ишлаб чиқаришни ўтказиб юбориши мумкин. Осиё халқлари учун 4 рақами бахтсиз рақам ҳисобланади. Шу боис Meizu компанияси M3дан сўнг бирданига М5ни чиқарган эди. PhoneRadar бераётган маълумотга кўра, OnePlus 5 2017 йилнинг иккинчи кварталида чиқарилиши мумкин ва жаҳондаги энг кучли смартфонга айланиш эҳтимоли мавжуд.
 
Характеристикаси

OnePlus 5 керамик корпусга эга бўлади. Бу гаджетлар бозорида янги тренд ҳисобланади. Керамика шишага қараганда мустаҳкам ҳисобланади, буни Apple Watch Series 2 тажрибасидан ҳам билиш мумкин.

•  Чипсет: Qualcomm Snapdragon 835
•  Тезкор хотира: 6 ГБ
•  Экран: 5,5 дюйм, Quad HD, AMOLED

Кўпроқ янгиликлар