Путин Шавкат Мирзиёевни биринчи бўлиб табриклади ва Москвага таклиф қилди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2016 49802

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловидаги ишончли ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар қилган.

"5 декабрь кунги телефон мулоқоти давомида Россия Федерация президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистонга янги президент бўлгани билан табриклади ва унга давлат раҳбарлиги лавозимида муваффақиятлар тилади", — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, таклиф қабул қилинган.

ЎзА Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот ҳақида батафсил хабар берган.

Россия Федерацияси Президенти мамлакатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муваффақият қозонгани муносабати билан чин қалбдан табриклади. 

Давлат раҳбарлари ҳозирги кунда кўп қиррали Ўзбекистон-Россия муносабатлари юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлаб, Самарқанд шаҳрида ўтган олий мақомдаги икки томонлама учрашув чоғида эришилган келишувлар режали ва тизимли асосда ҳаётга татбиқ этилаётганини ижобий баҳоладилар. 

Томонлар турли вазирлик ва идоралар, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муайян амалий натижалар бераётганини алоҳида қайд этдилар.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шунингдек, икки томонлама алоқаларга доир барча соҳаларда ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ишончли, очиқ ва конструктив давлатлараро мулоқотни изчил давом эттириш ва жадал ривожлантиришга қатъий тайёр эканликларини билдирдилар. 

Суҳбат илиқ ва дўстона руҳда ўтди. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар