Россия Ислом қўмитаси раҳбари Ҳайдар Жамол ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 05 Декабрь 2016 6371
Фото: Vk/dzhemal

5 декабрга ўтар кечаси Россия Ислом қўмитаси раиси ва «Российское исламское наследие» Бутунроссия исломий ҳаракати ҳамраиси ва олий президиуми аъзоси Ҳайдар Жамол ҳаёт билан видолашган. Бу ҳақда унинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги гуруҳида маълум қилинган.

«Бугун тунда Яратганнинг инояти билан Ҳайдар Жамол ўткинчи дунёдаги ҳаётини якунлади. Қудратли Аллоҳ унинг яхши амалларини қабул қилиб, жаннат боғларига киритсин. Фақат Унинг Ўзигагина қайтамиз. Аллоҳу акбар!» — дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, Ҳайдар Жамолнинг вафоти сабабига ойдинлик киритилмаган. 

Кўпроқ янгиликлар