Samsung ва Hyundai компаниялари топ-менежерлари Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ коррупцион можаро сабабли сўроқ қилинадилар, деб хабар бермоқда RNS.

Жанубий Корея парламенти қўмитаси депутатлари йирик компаниялар раҳбарлари, жумладан Samsung раиси ўринбосари Ли Джэён ва Hyundai президенти Чон Монгу билан учрашмоқчилар.

Тергов мамлакат президентининг яқин дугонаси Чой Сун Силь назорат қилган жамғармаларга компаниялар ажратган хайриялар билан қизиқмоқда.