Шавкат Мирзиёев сайлов натижалари бўйича фикрларини айтиб ўтди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2016 66095

Ўзбекистон президенти сайловида ғолиб чиққан Шавкат Мирзиёев ўз тарафдорлари билан учрашуви вақтидаги нутқида овоз бериш натижалари унинг зиммасига катта масъулият юклагани ҳақида айтиб ўтган.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод бўлган Шавкат Мирзиёевни ёқлаб сайловчиларнинг 88,61 фоизи, яъни, 15,9 миллион киши овоз берганди. Бу эса унга дастлабки натижаларга кўра ғолибликни тақдим этди.

"Сизнинг кўтаринки кайфиятингизни кўриб, бундан куч олдим. Ўтган сайловларда улкан сиёсий фаоллик кўрсатдингиз. Ўтган 25 йил давомида кўплаб ютуқларга эришдик. Мен Ўзбекистон халқига қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдираман. Бу рақамлар менга катта масъулият юклайди. 88 фоиз овоз олиш осон эмас, лекин одамлар менга ишонч билдиришди. Асосийси — халқ ишончини оқлаш!", — деган  сайловда ишончли ғалабага эришган Ўзбекистоннинг янги президенти ўзининг 5 мингга яқин тарафдорлари тўпланган "Ўзэкспомарказ"даги учрашувда.

У шунингдек, сайловда ўзига муносиб рақиб бўлган бошқа номзодларга миннатдорчилик билдирган.

Мирзиёев шунингдек, "сайловчилар билан учрашганида уларнинг кўзидан улар нима ўйлаётганини билиб туриши" ҳақида гапирган.

"Одамлар жуда кўп нарсани хоҳлашади - тинчлик, фаровонлик ва мамлакат тараққиётини", деган у.

Янги президент айни вақтда республиканинг турли вилоятларда ташкил этилган митинглар иштирокчиларига видеомурожаат орқали миннатдорчилик билдирган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар