Трамп "Ёвузлар ва қаҳрамонлар" балига "Трамп қиёфасида" келди

Жамият 05 Декабрь 2016 5700
Фото: © APФото: © AP Photo/Evan Vucci

Дональд Трамп иштирокида Нью-Йоркнинг Лонг-Айленд туманида "Ёвузлар ва қаҳрамонлар" бали ўтказилди. Бу ҳақда Politico хабар берди

Нашр манбаларининг айтишича, Трамп балга қора костюм ва галстукда ташриф буюрган.

Трампдан у кимнинг "қиёфасида" келганлиги сўралганда, АҚШнинг янги президенти бармоғи билан ўзига кўрсатиб, "Ўзимнинг қиёфамда", деб жавоб берган. Трамп билан оила аъзоларидан ҳеч ким бўлмаган, у кўнгилочар кечага ёрдамчиси Келлиэнн Конуэй билан бирга келган. Конуэй эса хўжайинидан фарқли равишда, кечага "суперқиз" костюмида келган. Улар билан бирга Трампнинг бош маслаҳатчиси Стив Бэннон ҳам бўлган. У ҳам ҳеч қандай маскарад кийимларисиз, жиддий кўринишда бўлган.

Ҳар йилги анъанавий бал ташкилотчиси Трампнинг сайлов кампанияси асосий ҳомийси – Мерсерлар оиласи бўлди.

3 декабрда Нью-Йоркнинг 100 мингга яқин аҳолиси Дональд Трампнинг 20 январдаги инаугурациясидан кейин унинг рафиқаси Мелания шаҳарни тарк этиши талаб қилинган петицияни имзолашганди.

Петицияда айтилишича, "Мелания турмуш ўртоғи президентлик вазифаларини бажаришга киришгач, ўзининг дизайнерлик жамодонларини олиб, кейинги йил январида шаҳарни тарк этиши керак". Петицияга имзо чекканлар Меланияга "Оқ уйга зудлик билан кўчиб ўтишни" тавсия қилишган.

Бироқ петиция муаллифларининг айтишича, агар Меланияни қўриқлаш бўйича сарф-харажатлар шаҳар бюджетидан Трампнинг ўзига юкланса, унда улар бўлғуси биринчи хонимнинг Нью-Йоркда қолишига қарши эмаслар. Бунга кетадиган харажатлар эса "йўллар, мактаблар, шифохоналар қуришга ва янги иш ўринларини яратишга" сарфланади.  

Трампнинг рафиқасини қўриқлаш кунига бир миллион долларга айланмоқда.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар