Трамп унга ҳажвий тақлид қилган актёрдан ранжиди

Жаҳон 05 Декабрь 2016 5169
Фото: Getty Images

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп унга ҳажвий тақлид қилган таниқли актёр Алек Болдуиндан ранжиди. Актёр NBC телеканалидаги Saturday Night Live ҳажвий кўрсатувида сиёсатчига тақлид қилган. Трампнинг айтишича, тақлид кулгили чиқмаган ва нохолис бўлган.
      
"Saturday Night Live’ни томоша қилишга ҳаракат қилдим – умуман кўриб бўлмайди! Мутлақ нохолис, кулгили эмас ва Болдуиннинг тақлидидан баттари бўмаса керак. Афсус", деб ёзган Трамп твиттерда.

Актёр бунга жавобан, агар Трамп ўзининг даромадлари бўйича солиқ декларациясини чоп этса, буни бас қилишини айтган. Трамп бир неча ўнлаб йиллар давомида ҳали ўзининг даромадларини чоп этмаган биринчи президент бўлди. 

"Солиқ декларациянгизни чоп этинг ва буни бас қиламан. Ха!", деб ёзган актёр ўзининг хайрия жамғармасига тегишли аккаунтдан.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар