Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россияда ўтган анъанавий халқаро турнирда 1 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясидан маълум қилинишича, вазни 98 килограммгача бўлган курашчилар ўртасидаги беллашувларда қатнашган тажрибали полвонимиз, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Рустам Ассакалов финалгача барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Илҳом Баҳромов, Арам Варданян ва Мўминжон Абдуллаев учинчи ўринни эгаллади.