Жанубий Корея 2017 йилда мудофаа бюджетини 4 фоизга ошириб, 40,34 трлн вон (34 млрд доллар) миқдорида рекорд даражадаги сумма сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат миллий мудофааси вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирликда хабар қилинишича, бу қарор КХДР томонидан бўладиган таҳдидлар билан алоқадордир. Унинг маълумотларига кўра, 28,4 трлн вон (24,2 млрд доллар) турли операциялар харажатига, 12,1 трлн вон (10,4 млрд доллар) эса қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
Таъкидланишича, ҳарбий бюджет илк бор мана шундай қийматга етди ва 400,5 трлн вонлик умумий бюджетнинг 10 фоизини ташкил этмоқда.