«Зенит» ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдирмоқда

Спорт 05 Декабрь 2016 17518

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, питерликлар «Насаф» клуби яримҳимоячиси Азиз Ғаниевга қизиқиш билдирмоқда.

Яқинда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида тўп сурган футболчи «Зенит» скаутлари эътиборига тушган. Айни вақтда футболчи трансфери бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Азиз Ғаниев «Насаф»нинг жорий мавсумдаги Олий Лига ўйинларида 17 бор кўриниш берган. Шулардан 11 тасида учрашувни бошланғич таркибда бошлаган.

Маълумот учун, Россия Премьер-Лигасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3 аъзоси тўп суради: Одил Аҳмедов («Краснодар»), Виталий Денисов («Локомотив»), Вадим Афонин («Оренбург»).

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар