Испания чемпионатининг 15-турида «Депортиво»га қарши ўйинда «Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан ғалаба орқали «қаймоқранглилар» жамоасининг собиқ бош мураббийи Лео Бенхаккернинг рекордини такрорлаши мумкин.

Нидерландиялик мутахассис «Реал» бошқарувида 1989 йили «Сельта»га 0:2 ҳисобида мағлубиятдан кейин 34 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни амалга оширганди. Испания чемпионатининг 14-турида «Барселона»га қарши ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилгач, Зиданнинг мағлубиятсиз серияси 33та ўйинга етди ва у Анчелоттининг рекордини янгилади. Мадридликлар мағлубиятсиз серия давомидаги ўйинларда 26 марта ғалаба қозонган ва 7 марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати – 93:30.

Бенхаккер «Реал»ни икки марта бошқарган: 1986-1989 йилларда ва 1991-1992 йилларда. 

Айни вақтда Испания чемпионатида энг узоқ мағлубиятсиз серия «Барселона» ва Луис Энрике томонидан амалга оширилган: ушбу мутахассис бошқарувидаги жамоа 2015/16 йилги мавсумда 39 учрашувда мағлубият нелигини билмади.