7 декабрь Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кузатилади

Жамият 06 Декабрь 2016 5030
Фото: Pix.uz

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 7-9, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушадиКечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 4-9, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 5-10, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

 

Кўпроқ янгиликлар