Афғонистон ҳукумати йирик миқдорда наркотик моддалар партияси қўлга туширилгани ҳақида маълум қилди. Хак-э-Жаббор туманида умумий оғирлиги 60 тонна бўлган гашиш ва марихуана наркотик моддалари аниқланган.

Наркотиклар тунги полиция рейдида, турли хил олтита жойдан топилган.

Бу иш билан боғлиқ ҳеч ким ушланмаган, жиноятчилар яширинишга улгурган, деб хабар бермоқда мамлакат ИИВда.

Маълумот учун: Афғонистонда 1 йил ичида 1,5дан 3,5 минг тоннагача гашиш наркотик моддаси тайёрланади.