АҚШ давлат котиби Жон Керри Алеппони Сурия ҳукумат кучлари томонидан эгалланиши мамлакатдаги урушга якун ясамаслигини маълум қилди. У бу ҳақда Берлинда “ГФР олдидаги хизматлар учун” олий мукофотини олиш маросимида сўзга чиқиб, айтиб ўтган.

«Ҳамма Суриядаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтмоқда. Ҳа, бу тўғри. Ҳаттоки Алеппо қўлга киритилса ҳам бу урушга якун ясамайди. Охир-оқибат Россия, Асад, эронликлар ва бошқалар бу ерда фанатик ва бошқа оқим ҳамда манфаатлар борлигини, уларни можаро тугаши учун ҳал қилиш лозимлигини тушуниб етишади», — дея маълум қилди АҚШ давлат котиби.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Сурияда уруш тугатилишини албатта истайди, “сабаби биз (АҚШ)” бу ерда ҳарбий ечим йўқлигини тушунамиз ва Алеппо ҳамда Суриянинг бошқа туманларидаги даҳшатли қон тўкилишлари ўзини ҳали ўн йиллар давомида эслатиб туриши муқаррар”.