Бернар Казнёв Франция бош вазири бўлди

Жаҳон 06 Декабрь 2016 2319
Фото: EPA

Франциянинг янги бош вазири сифатида илгари мамлакат ИИВда раҳбар сифатида ишлаган Бернар Казнёв фаолият юритадиган бўлди. Бу ҳақда Елисей саройида ҳукумат раҳбари Манюэль Вальс истеъфога чиққач, маълум қилинган.

Вальснинг ҳукумат раҳбарлигидан кетиш нияти расмий равишда 5 декабрь куни маълум қилинди. Ўшанда у 2017 йилда ўтадиган Франция президенти сайловида ўз номзодини илгари суришини айтиб ўтган. Вальс ҳукумат раҳбарлигидан кетар экан бутун диққат-эътиборини Социаль партияда бўладиган праймериз олдидан сайловолди кампаниясига қаратади. Социалчилар праймеризи 2017 йилнинг январь ойида ўтказилади, дейилади хабарда.

Вальс бош вазир сифатида 2014 йилнинг март ойидан иш бошлаган, Жан-Марк Эйронинг ўрнига келган эди. Вальс вазирлар маҳкамасини икки марта шакллантиришга улгурган.

Бернар Казнёв Франциянинг амалдаги президенти Франсуа Олланднинг ёрқин тарафдорларидан бири ҳисобланади. У 2012 йилдан бошлаб ҳукуматнинг турли лавозимларида ишлаб келган, шунингдек, бюджетга жавобгар бўлган. 2014 йилнинг апрель ойидан мамлакат ИИВ раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар