Буюк Британиядаги энг кекса судланувчи 101 ёшга кирди

Жамият 06 Декабрь 2016 2648
Фото: PA

Буюк Британияда қора курсига ўтирган энг кекса фуқарога Бирмингем шаҳридан бўлган 101 ёшли эркак айланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Юк машинасининг собиқ ҳайдовчиси вояга етмаганларга нисбатан жинсий хатти-ҳаракатларни амалга оширганликда гумон қилинмоқда. Айблов маълумотларига кўра, у 1974-1983 йиллар оралиғида ўз уйи ёнидаги автомобиль тураргоҳида жиноятни амалга оширган. Унинг қурбонларига икки қиз ва бир ўғил бола айланишган.

Жабрланувчилар полицияга бир йил аввал мурожаат қилишган бўлиб, суриштирув жараёнидан сўнг кекса ёшли эркакни 17 та жинсий жиноятда айблашди. Бу ҳақда бошқа маълумот берилмаган.

Биринчи йиғилиш чоғида судья суд маслаҳатчиларини айбланувчи яхши эшитмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Унга махсус ёрдамчи тақдим этилди – у саволлар ва бошқа муҳим маълумотларни баланд овозда такрорлаб туради.

Кўпроқ янгиликлар