Европа Иттифоқи Украинадан парранда гўшти олиб кирилишини тақиқлади

Жамият 06 Декабрь 2016 3398
Фото: © AP

Европа Иттифоқи Украинага парранда гўштини импорт қилишни тақиқлади. Бу ҳолатга Херсон вилоятида юқори патогенли парранда гриппининг (H5) авж олгани сабаб бўлди, деб хабар беради Украина Давлат озиқ-овқат ва истеъмолчилар хизмати. 

Парранда гриппи ҳолатлари Қрим билан чегарадан 20 километр узоқликда жойлашган Новоалександровка қишлоғида кузатилган. Аниқлик киритилишича, бу ерда 4,5 мингга яқин қуш боқилади.

Украина давлат хизматининг таъкидлашича, Херсон вилоятидан Гонконгга тухумларни экспорт қилишга тақиқ қўйилгани ҳақида расмий билдиришнома олишган. Шунингдек, ЕИга мамлакатнинг барча ҳудудидан парранда гўшти ва унинг маҳсулотлари етказиб бериш ҳам ман этилган.

Ташкилотнинг хабар беришича, парранда гриппи бўлмаган вилоятлардан экспортни тиклаш учун ЕИга касалликни тугатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилгани ҳақида батафсил ахборот юборилган.

Маълумот учун, Украинада парранда гриппи ҳолатлари сўнгги бор 2008 йилда рўйхатга олинган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7522 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8803 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9587 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34505 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51522 Жамият
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
«Барселона» Коутиньони трансфер қилиш режасидан воз кечди
11:56 335 Спорт
Трамп Вашингтоннинг бошқа давлатлар тузумларини ўзгартиришини танқид қилди
11:46 676 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар