Ford компанияси "Об-ҳаво фабрикаси"ни ишга туширади

Технология 06 Декабрь 2016 4125
Фото: theengineer.co.uk

Ford компанияси яқин-яқиндан бери Кёльн шаҳри чеккасида ўзининг янги автомобиллар синови учун Европа тадқиқот маркази қурилиши билан шуғулланмоқда. Агар бир жиҳати бўлмаганида, бу ҳодиса оддий воқеа сифатида қабул қилинар эди. Ушбу марказ базасида "об-ҳаво фабрикаси", яъни атроф-муҳитда ҳар қандай шароитлар - чарақлаб турган қуёшдан то фавқулодда совуқ ҳароратгача имитация қила олувчи тизим ишга тушади. Hi-News шу ҳақида маълумот ва видео тақдим этди. 

Тадқиқот марказининг умумий майдони 5 500 метрни ташкил қилади. Фабрика 2017 йилда тўлиқ иш бошлайди. Унинг ҳудудида 2 аэродинамик қувур, 4 иқлим ва "тоғ камераси" жойлашган. Бундан ташқари, ҳар бир иқлим камерасининг ичида атроф-муҳит ҳароратини ўзгартириш мумкин. 

Шунингдек "Об-ҳаво фабрикаси"да сунъий ёмғир, қор ва дўл ҳосил қилувчи созламалар мавжуд. Тадқиқот маркази базасида электрон тортишув, тормоз, иқлим-назорат, кузовнинг чидамлилиги ва барқарорлиги, фавқулодда ҳароратлар таъсири ва яна кўплаб параметрларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда. 

Ford компаниясининг Европа бўлими раҳбарининг сўзларига кўра, янги тадқиқот маркази атроф-муҳитни Саҳро марказидаги шароитдан то Жанубий қутбдаги ҳароратгача созлаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, компанияга автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш ва уларни бозорга чиқаришга шароит яратади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, марказ тўлиқ эксплуатацияга тушмаган бўлса-да, об-ҳаво имитацияси камераси барча синовлардан ўтиб бўлди. Янги тадқиқот марказида кўпроқ маълумот олишни истаганлар учун қуйида берилган видеони томоша қилинг. 


 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар