Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонган Шавкат Миромонович Мирзиёев туғилиб-ўсган Жиззах вилояти Зомин туманида ҳам аҳолининг катта қисми сайловнинг бошланғич натижалари чиқишини интиқлик билан кутдилар.

Марказий сайлов комиссияси брифингида натижалар эълон қилингач, Зомин шаҳрининг марказий майдонида туман ҳокими Баҳриддин Сафаров томонидан ҳам йиғилганлар самимий муборакбод этилиб, қутланди.

Мазкур тадбирда олинган суратларни маҳаллий аҳоли вакили Кун.uz сайтига тақдим этишган.