Хитойнинг NextEV компанияси Tesla Model X рақибини тайёрламоқчи

Технология 06 Декабрь 2016 3641

Хитойнинг 1360 от кучига эга Nio EP9 гиперкари NextEV компанияси Tesla Model X моделига рақобат қила оладиган, аммо ўша тоифадаги Toyota автомобили нархида сотиладиган кроссоверини ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда Automotive News нашри NextEV асосчиларидан бири Жек Ченгга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Йўлтанламас 70 кВт*соат қувватга эга батарея билан таъминланади. Бу эса, автомобилга қўшимча қувватланмасдан 530 кмдан ортиқ масофани ортда қолдириш имконини беради. Ченгнинг сўзларига кўра, кроссовер «Tesla Model X нимага қодир бўлса, ўшани бажара олади, аммо у арзонга тушади».

Кроссовер биринчи навбатда АҚШ бозорига мўлжалланган бўлади. У 2018 йил охири ёки 2019 йил бошида сотувда пайдо бўлиши кутилмоқда. 

NextEV компаниясининг илк йўлтанламас электр гиперкари Nio EP9 ноябрь ойи охирида намойиш этилган эди. Модель карбонли монокок, тўртта электромотор ва иккита литийли батарея тўпламига эга. У 2,7 сонияда «юз»лик довонини ошиб ўта олади. Энг юқори тезлиги соатига 312 кмни ташкил этгани ҳолда, бир марта қувватлангач 425 км масофага етади. 

Умуман, Nio EP9 гиперкаридан атиги 6 дона ишлаб чиқарилади. Унинг ҳар бирига NextEV 1,2 млн доллардан сарфлайди. 

Кўпроқ янгиликлар