Хосеп Гвардиола нега Фабрегас билан қўл бериб сўрашмаганини изоҳлади

Спорт 06 Декабрь 2016 10484

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатининг «Челси»га қарши учрашувидан (1:3) кейин лондонликлар жамоаси яримҳимоячиси Сеск Фабрегас билан нега қўл бериб кўришмагани борасидаги саволга жавоб берди.

«Ечиниш хонасига кетишда Сеск билан салом-алик қилгандим. Ўйин тугагач, майдонга тушиб келганимда у нега яна мен билан саломлашмоқчи бўлганини тушунмадим», — дея Гвардиоладан иқтибос келтиради Daily Mail. 

Эслатиб ўтамиз, учрашув якунлангач, Гвардиола футболчиларига миннатдорчилик билдириш учун чиққан, йўл-йўлакай у билан сўрашмоқчи бўлган Фабрегасга эътибор қаратмасдан ўтиб кетганди.

Қайд этиш керакки, ўйин тугаши арафасида Давид Луизга нисбатан ишлатилган қўполлиги учун Серхио Агуэро четлатилган вазиятда Фабрегас Фернандиньонинг юзига уриб, унга провакация уюштирган ва рақибни қизил карточка олишга мажбурлаганди.

Видео: Гвардиола Фабрегасни кўришни истамади

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар