Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевга давлат раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Озарбойжон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

«Ўзбекистон президенти лавозимига сайланишингиз билан чин юракдан табриклайман. Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларимиз Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикчилик, ҳар томонлама ҳамкорлик ва кўп режали алоқаларни янада ривожлантиришга йўналтирилади», — дейилади табрикда.

Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.