Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларининг самолёти ўз бортида мамлакат президенти Пранаб Кумар Мукержи билан Деҳли аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бунга парвоз вақтидаги техник носозликлар сабаб бўлган. India нашри шу ҳақида хабар берди. 

Манбада айнан қандай носозлик келиб чиққанлигига тўхталиб ўтилмаган. Маълумотларга кўра, президент бошқа самолётга ўтириб, Ченнаига учиб кетади. У ерда куни кеча штат вазири Жаярам Жаялалит ҳаётдан кўз юмган.

Президентнинг бошқа самолётга ўтириш жараёнига тахминан 40 дақиқа кетади.