Ислом Каримовга қўйиладиган ҳайкал учун халқаро ижодий танлов ташкил этилади

Ўзбекистон 06 Декабрь 2016 25890
Фото: «Жаҳон» АА

Мустақил Ўзбекистон асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди,  Ўзбекистон Қаҳрамони, мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида халқаро танлов ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг қарори чиқарилган. Қарор матни ЎзА сайтида келтирилган.

1. Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фанлар академияси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси ва кенг жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича Халқаро ижодий танловни (кейинги ўринларда Халқаро танлов деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 

2. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича Халқаро ижодий танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда ташкилий қўмита деб аталади) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

Ташкилий қўмита (А.Орипов) ўн беш кун муддатда Халқаро танловнинг тадбирлар режаси, харажатлар сметаси, низоми, регламенти ва дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 

3. Белгилаб қўйилсинки, тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Халқаро танловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2016-2017 йиллар учун харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади. 

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тақдим қилинган Халқаро танлов ҳамда унда иштирок этиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли хорижий ижодий ташкилотларга йигирма кун муддатда етказилишини таъминласин. 

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий қўмита буюртманомаларига биноан Халқаро танлов ўтказилиши жараёнида таржимонлар иштирокини таъминласин. 

6. Ўзбекистон Бадиий академиясининг буюртманомаларига биноан Халқаро танлов доирасида хорижий давлатлардан келтириладиган юклар божхона тўловларидан озод қилинсин. 

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро танловнинг хорижий қатнашчиларига кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин. 

8. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Халқаро танловнинг хорижий қатнашчиларини ва унга алоқадор юкларни тўловларнинг барча турларидан озод қилсин. 

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро танловнинг ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини ҳамда унинг қатнашчилари ва меҳмонларига хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминласин. 

10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Халқаро танлов жараёнларини кенг ёритиш тавсия этилсин. 

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Арипов зиммасига юклансин. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 21985 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40296 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153474 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43789 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 139 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 757 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 636 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1160 Жамият
Кўпроқ янгиликлар