Канада 2015 йилнинг ноябридан мамлакатда 35 минг суриялик қочқинни жойлаштирди, дейилади давлат ТИВ хабарида.

"Канада 2015 йилнинг ноябридан мамлакат бўйлаб 35 минг суриялик қочқинни жойлаштирди. Уларнинг деярли ярми Ливандан келган", — дейилади хабарда.

Март бошида кўчиш масалалари бўйича вазир Жон Маккаллум Канада 25 минг суриялик қочқинни қабул қилиб олгани ҳақида хабар берганди. Уларни аввалига мамлакат ҳудудида 2015 йилнинг охирига қадар жойлаштириш режалаштирилган.