Молиявий мутахассислар Кенгаши (Gestha) Бош котиби Хосе Мария Мольинедо солиқлардан тўлашда қилган фирибгарликлари учун «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қамоқ жазоси хавф солаётганини ҳақида хабар берди.

«Маълум бўлган маълумотларга қараганда, футболчи 160 млн евродан ортиқ маблағни яшириб, фирибгарлик ишлатган. Гап ўтган уч йил давомида содир этилган қонунбузарликлар ҳақида кетмоқда. Ҳар бир йил учун 2 йиллик қамоқ жазоси кўзда тутилган. Шунда умумий ҳисобда 6 йил муддат келиб чиқади» - дея RAC 1 нашрига гапириб берган функционер.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Испания Молия вазирлиги бу фирибгарликлар юзасидан тергов ишлари  бошлашини маълум қилган. Бундан ташқари 31 ёшли футболчига бошқа бир товламачилик: маркетинг ҳуқуқини сотишда 31 миллион евро солиқларни яширганлиги бўйича ҳам тергов ишлари бошланиши мумкин.