Липецклик аёл вафот этган отаси ўрнига пенсия олиб юргани учун катта муддатга қамалиши мумкин

Жамият 06 Декабрь 2016 3366
Фото: Getty Images

Россиянинг Липецк вилоятида яшовчи 62 ёшли аёл отасининг вафот этганини яшириб, унинг ўлимидан кейин отаси учун 23 йил пенсия олиб юрган. 

Оқибатда ноқонуний йўл билан 2,59 млн рублни ўзлаштирган аёлга 10 йиллик қамоқ жазоси ҳавф солмоқда, деб маълум қилди Липецк вилояти прокуратураси матбуот хизмати. 

"1954 йилда туғилган липецклик аёл 1994 йил августидан 2016 йил майигача Россия Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ходимларини алдаб, вафот этган отаси учун пенсия олиб юрган. Ўғирланган пулларнинг қиймати 2,59 млн рублни ташкил қилган", дейилди прокуратурада. 

Шу сабабли прокуратура ўта йирик миқдорда фирибгарлик ҳолати бўйича айблов хулосасини тасдиқлади. Аёлга 10 йил қамоқ жазоси ва 1 млн рубль жарима хавф солмоқда. 

Прокуратурада маълум қилинишича, аёл 2010 йил январидан 2016 йил майигача коммунал тўловлар ва яшаш жойига ҳақ тўлашда уруш фахрийси бўлган отаси имтиёзларидан фойдаланиб, отаси учун 71,1 минг рубллик кмпенсация олган. 

Прокуратурада таъкидланишича, фирибгарлик аёл Липецкда, отаси эса қишлоқда яшагани сабабли мумкин бўлган. "Аввалроқ эркак қизиникида яшаган, унинг манзили бўйича пенсиясини олган, кейин эса қишлоққа қайтиб кетиб, 1994 йилда вафот этган. Бироқ аёл ўз манзили бўйича пенсия келтирган почтальонларга отаси қишлоқда яшаётганини айтиб, у учун тўлов ведомостида имзо чекиб юрган", деб айтилди прокуратурада. 

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар