Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги президентига айлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Беларусь раҳбари матбуот хизмати хабар қилган.

«Сайлов якунлари мамлакат фуқаролари сизнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга ва халқ фаровонлигига қаратилган бунёдкорлик ишларингизни юқори баҳолаганини кўрсатади», — дейилган табрикномада.

Александр Лукашенко Беларусь ва Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш борасида мулоқотлар ўтказилишидан манфаатдор эканини тасдиқлаган.