Meizu 4 рақами билан боғлиқ хурофотлар туфайли M5 Note смартфонига ўтиб кетди

Технология 06 Декабрь 2016 2765
Фото: Gsmarena.com

Meizu компанияси Пекинда янги Meizu M5 Note смартфони тақдимотини ўтказди. Компания баъзи Осиё давлатларидаги 4 рақами билан боғлиқ хурофотлар туфайли фаблетларнинг тўртинчи авлодини ўтказиб юборишга қарор қилди. Шундай экан, Meizu M5 Note бозорда Meizu M3 Note'нинг ўрнини эгаллайди. Hi-Tech нашри шу ҳақида маълум қилди. 

Янги смартфон корпуси металлдан ишлаб чиқилган, унинг ён томонларида пластик қўшимчалар йўқ. Металл бу сафар қалинроқ ишланган - Meizu M5 Note ишончли ва мустаҳкам қурилма.

MediaTek Helio P10 процессори чуқур оптималлаштирилган. Шунинг ҳисобига қурилманинг хизмат кўрсатиш  самарадорлиги ошди, энергия истеъмоли эса камайди. 

Смартфонда олинган сурат ва видеолар сифати янада юқори. Бу айниқса микросуратларда яққол сезилади. 

Meizu M5 Note смартфони икки версияда ишланди - 3 ва 4 Гб оператив хотира. Унинг параметрлари: 

Чипсети: MediaTek Helio P10, 8 ядро (4 ARM Cortex A53 частотали 1,8 ГГц + 4 ARM Cortex A53 частотали 1 ГГц), графикаси Mali-T860

Оператив хотира: 3/4 ГБ, LPDDR3
Доимий хотира: 16/32/64 ГБ
Экран: 5,5 дюйм, IPS, Full HD (1920х1080), 403 ppi, 450 кд/кв.м
Асосий камера: 13 МП, гибридли (фаза + лазер) автофокус, f/2.2
Олд камера: 5 МП
SIM-карталар учун: гибрид (2 SIM ёки SIM+microSD)
Аккумулятор: 4000 мАч, тезкор қувватлаш (18 Вт)
Бармоқ излари сканери: мавжуд, 0,2 с'да ишга тушади
ОС: Android 6.0, Flyme 6
Ҳажми: 153,6х75,8х8,1 мм
Оғирлиги: 175 г

3 Гб оператив ва 16 Гб flesh хотирали смартфон нархи Хитойда 899 юань (130.7 доллар) этиб белгиланди. 3/32 версияси баҳоси эса - 1099 юань (159.7 доллар). Топ конфигурацияси - 1299 юань (188.86 доллар). 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар